Орол денгизи тубидаги “Кемалар қабристони”
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бир вақтлар дунёдаги энг йирик сув ҳавзаларидан бўлган Орол денгизининг собиқ бандаргоҳи бугун “Кемалар қабристони” номини олган. Унда Орол фожиасининг асл кўриниши акс этган.
[gallery-9281]
Маълумотларга кўра, 2000 йиллар бошларигача денгизнинг қуриб қолган майдонларида 300 га яқин кемалар бўлган. Уларнинг кўпчилиги чиқинди темир-терсак сифатида йўқ қилинган. “Кемалар қабристони” – “Очиқ осмон остидаги кемалар музейи мажмуаси”да бугун 15 га яқин кема кўргазмага қўйилган. Орол денгизи тарихи ва унинг бугунги ҳолати билан яқиндан танишиш истагида Қорақалпоғистон Республикасига келган маҳаллий ва чет эллик сайёҳлар албатта, “Очиқ осмон остидаги кемалар музейи мажмуаси”га ташриф буюради.
Даврон ЭРНАЗАРОВ (сурат),ЎзА