Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўрмон хўжаликлари томонидан кузги кўчат экиш мавсумида 13,5 миллион туп кўчат етказиб берилди
14:11 / 2023-01-23

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати раҳбари Отабек Ашуров иштирокида брифинг ташкил этилди.

Қайд этилишича, ўтган 2022 йилда ўрмон фонди ерлари 12 миллион гектарга етказилган. Ўрмон фондининг фойдаланилмаётган  1-7 минг гектар ер майдонлари ўзлаштирилиб, оборотга киритилган. 2,3 минг гектар ер майдонлари жисмоний ва юридик шахсларга узоқ муддатга ижарага берилган.  

Шунингдек, суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари дала четларида 2,5 минг гектар майдонда иҳота дарахтзорлари барпо этилди. Ўрмон барпо қилиш, ниҳолхона ва кўчатхоналар ташкил этиш ҳамда кўкаламзорлаштириш тадбирлари учун дарахт ва буталарнинг 1 минг тонна уруғлари тайёрланди. Жами 113 миллион дона тупроқ-иқлим шароитига мос турдаги манзарали, мевали дарахт ҳамда буталарнинг ниҳол ва кўчатлари етиштирилди.  

Ўрмон хўжаликлари томонидан кузги кўчат экиш мавсумида кўчатларни етказиб бериш бўйича режа-графиги тасдиқланди ҳамда 13,5 миллион туп кўчат етказиб берилди. Бундан ташқари, “Яшил ҳудуд” ДУК ва унинг ҳудудий корхоналари ҳамда маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда “яшил боғлар” ва “яшил жамоат парклари” ташкил этилиши бўйича амалий ишлар олиб борилди. Бунинг натижасида 588,4 гектар майдонда “яшил боғлар”, 662,3 гектар майдонда “яшил жамоат парклари” ташкил этилди.  

Ўрмон хўжалигида қўшимча тармоқларни ривожлантириш ҳисобига ялпи даромад 290 миллиард сўмни ташкил этди ва 10 мингта янги иш ўрни яратилди.  

Ўрмон фондининг ўзлаштирилмаган ерларида 20 дона тик қудуқлар, 15 дона сув насослари ишга тушириш учун 14 миллиард сўм пул маблағлари сарфланди ҳамда 1,9 минг гектар ер майдонлари фойдаланишга киритилди.  

 

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА