English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўриндиқ остига яширилган 570 миллион сўмлик уяли алоқа воситалари фош қилинди
14:26 / 2022-12-19

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари Йўл патрул хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент вилояти Оҳангарон туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида олдиндан олинган тезкор маълумотларга асосан “Фарғона-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган фуқаро бошқарувидаги “MERCEDES BENZ SPRINTER” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.  

Текширувда автоулов олд ўриндиғи остига яширилган, тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган қиймати салкам 570 миллион сўмлик уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.  

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.  

 

ЎзА