Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўрим-йиғим пайтида ҳушёрлик янада оширилади
14:30 / 2023-06-06

Бошқа ҳудудлар қатори Қашқадарё вилоятида ҳам ғалла ўрим йиғим мавсуми бошланди. Маълумки, вилоят қишлоқ хўжалиги ва чорвачиликка ихтисослашган ҳудудлардан биридир, ўрим-йиғим мавсумида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этмаслик ёки муҳим талабларни бажаришни иккинчи даражали вазифа деб билиш ортидан турли нохушликлар юзага келиши мумкин.

Шунингдек, ушбу мавсумда серқатнов автомобил йўл ёқалари ва ўта муҳим тоифаланган, ёниш-портлаш хавфи юқори бўлган объектлар атрофини етарлича бегона ўтлар қуршаб олади. Бу ҳолат бир томондан яшиллик ва чорва учун озуқа бўлса, бир томондан ўтлар қуриганда ёнғинга сабаб бўлиб атроф-муҳитни зарарлаши ҳамда улар орқали ғалла майдонлари-ю, бошқа тоифаланган объектларга ўт кетиши мумкин. Шу боис, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан экин маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш корхоналарида, дала ва яйловларда автомобил ва темир йўл четларида, маҳалла ҳудудларида, кўп қаватли уйлар, корхона, ташкилотлар ва муассасалар атрофларида, об-ҳавонинг исий бошлаганлиги ўт-ўланларни қуриб, тез аланга олувчи хас-хашакларга айланишини эътиборга олиб фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган профилактик тадбирлар бошлаб юборилган.  

Хусусан, Қашқадарё вилояти ҳудудидаги 5 донни қайта ишлаш корхоналари, 18 дон маҳсулотларини қабул қилиш шохобчалари, жами 23 дон қабул қилиш масканларида ўрганишлар ўтказилди. Масканларда иш олиб бораётган 487 нафар ишчи ва хизматчилар иштирокида фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш борасида йўриқномалардан ўтказилди.  

Қолаверса, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлим ходимлари томонидан профилактика куни доирасида ғаллани ёнғиндан сақлаш борасидаги 3 турдаги 500 нусхада эслатма ва буклетлар тарқатилди ҳамда ўрим мавсумида бевосита иштирок этадиган 2 минг нафарга яқин ишчи-хизматчилар билан ёнғин хавфсизлиги қоидалари бўйича йўриқномалар берилиб, профилактик суҳбатлар олиб борилди.  

Машқда қийин бўлса, амалда осон бўлади. Шу боис, соҳа вакиллари ташаббуси билан донни қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш корхона ва шохобчаларида дон маҳсулотларини хавфсиз сақлаш борасида 32 маротаба махсус тактик ўқув амалий машқи ҳамда машғулотлари ўтказилди.

Ўлмас Баротов, ЎзА