Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўрганишларда асосан қандай масалалар кўтарилди?
12:29 / 2026-03-05

Шу йилнинг 26-28 февраль кунлари “Адолат” СДП фракцияси аъзолари сайлов округларидаги ўрганишлари давомида жами 235 та объектда бўлди. Шундан 69 таси хонадонлар ҳисобланади.

Учрашувларда қамраб олинган 6 минг 116 нафар сайловчидан 279 нафарини тадбиркорлар ташкил этди. Шу билан бирга, 68 та ижтимоий соҳа объектлари ҳамда 74 та маҳалла фуқаролар йиғинларида учрашувлар ўтказилди. Депутатлар томонидан 108 нафар фуқаронинг қабули ташкил этилди.

Фракция аъзолари сайлов округларида олиб борган фаолияти давомида аҳолини ўйлантираётган масалалар ва уларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратди.

Учрашувлар давомида сайловчилар томонидан 54 та муаммо кўтарилган бўлиб, уларнинг 7 таси, яъни 14,8 фоизи жойида ҳал этилган.  

Улар асосан уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига, аҳоли бандлигига, таълимга, тиббиёт ва соғлиқни сақлаш, савдо ва маиший хизмат кўрсатишга, тадбиркорликка, ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш ва қуришга, транспорт ва йўл қурилишига, маданият ва спортга, экология ва атроф-муҳит муҳофазасига тааллуқли масалалардир.

Шунингдек, ўрганишлар давомида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳамияти аҳолига етказилди. Қонунчилик палатасида қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳияти ҳақида ҳам тушунтиришлар берилди.  

“Адолат” СДП фракциясининг йиғилишида ўрганиш якунлари кўриб чиқилди. Муҳокамалар жараёнида жойларда кўтарилган масалаларни тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ҳал этиш чоралари белгилаб олинди.

М.Комилова, ЎзА