French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўрганишлар олиб борилди
13:50 / 2026-01-22

Бухоро вилояти божхона бошқармаси масъуллари “Бухоро саноатни ривожлантириш комплекси” махсус саноат парки лойиҳасини ўрганди.

Ўрганишларда парк ҳудудида пластик ва полимер маҳсулотлари, композит материаллар, электроника ва электротехника буюмлари ҳамда парогенератор технологияси асосидаги ишлаб чиқариш йўналишлари танишилди.

Дастлабки ўрганишлар жараёнида хорижий корхона томонидан йўлга қўйилаётган “AQUATON” инновацион гидроизоляция тўшамаси ишлаб чиқариш лойиҳаси кўздан кечирилди. Илмий асосда яратилган ушбу лойиҳа қишлоқ хўжалиги ҳамда қурилиш соҳаларида, хусусан суғориш тизимлари ва гидротехник иншоотларда кенг қўлланилиши кутилмоқда. Умумий қиймати 2,4 миллион АҚШ долларига тенг лойиҳа доирасида дастлабки босқичда 400 минг доллар инвестиция жалб этилиб, қарийб 40 та иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

Шунингдек, “HENAN MINE” хорижий корхонаси лойиҳалари ҳам ўрганилди.  Корхонада махсус кранлар ишлаб чиқариш ва маҳсулотларни Марказий Осиё ҳамда МДҲ давлатларига экспорт қилиш кўзда тутилгани маълум қилинди. 200 минг квадрат метр майдонда амалга ошириладиган мазкур ташаббус 1 500 дан ортиқ янги иш ўрни яратиш назарда тутилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 350 миллион АҚШ долларни ташкил этади.

Ўрганишлар якунида саноат парки раҳбари Ф.Агзамов ва масъуллар билан ўтказилган мулоқотда парк ҳудудида очиқ турдаги божхона омбори фаолиятини йўлга қўйишнинг афзалликлари ҳамда лицензия олиш тартиблари тушунтирилди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.