French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўрганишлар натижаси муҳокама қилинди
12:02 / 2025-07-06

Давлатимиз раҳбарининг жорий йилнинг 5 март куни ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши йиғилишида берилган топшириқлари ҳамда ҳудудларда коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш, шу жумладан маиший коррупцияга барҳам бериш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш бўйича тасдиқланган “Йўл харита”си ижросини Қорақалпоғистон Республикасида ўрганиш натижалари бўйича муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б. Валиев, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори А. Бурхановлар иштирок этган тадбирда “Йўл харита”да белгиланган айрим вазифалар хусусан, мактаб ва мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш, ободонлаштириш бошқармалари, савдо мажмуалари ва деҳқон бозорлари ҳамда кадастр идоралари томонидан бажарилиши кечикаётганлиги танқид қилинди.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига қарашли барча тиббиёт муассасаларида ягона тиббиёт ахборот тизими (DMED) билан ишлашни амалиётга тўлиқ жорий қилишни қисқа муддатларда якунлаш, Ободошлаштириш тизимига ажратилган давлат маблағларини мақсадли сарфланишини таъминлаш бўйича жамоатчилик назоратини тизимли ўрнатиш бўйича қатор вазифалар белгилаб олинди.  

Йиғилиш якунида белгиланган тадбирлар ижросини таъминлашда йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб ўтилди. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасини коррупциядан холи ҳудудга айлантириш борасида ташкилот ва идораларнинг қўшимча таклиф ва мулоҳазалари муҳокама қилинди. Йўл қўйилган камчиликларни қисқа фурсатларда бартараф қилиш, мутасадди идоралар раҳбарлари масъулиятини янада ошириш, белгиланган вазифалар ижросини ўз муддатларида сифатли таъминлаш ва соҳада фаолиятни янада жадаллаштиришга қаратилган тегишли қарор қабул қилинди.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири