Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўрганишлар давомида аниқланган муаммолар бартараф этилмоқда
13:51 / 2023-03-09

Республика идоралараро ишчи гуруҳининг Жиззах вилоятидаги ўрганиш ишлари давомида Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи, полковник Бахтиёр Бердиалиев Шароф Рашидов тумани “Тоқчилик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган туманлараро тиббий ҳушёрхона фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида ўрганиш ўтказди.

Президентимизнинг 2022 йил 16 майдаги “Аҳолига наркологик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори доирасида ташкил этилган ушбу ҳушёрхона жами 7 та хонадан иборат бўлиб, даволанувчилар учун 20 та ўрин ажратилган.  

Ўрганишлар жараёнида хавфсизликни таъминлаш мақсадида ўрнатилган 13 та кузатув камераси бевосита туман ички ишлар бўлими навбатчилик қисмига интеграция қилингани кўздан кечирилиб, назорат қатъий йўлга қўйилганлиги ишчи гуруҳи томонидан эътироф этилди.  

Айни пайтда, муассасада даволаш ва назорат фаолияти тўлиқ йўлга қўйилган бўлиб, Жиззах шаҳри, Шароф Рашидов, Ғаллаорол ва Бахмал туманлари фуқароларига хизмат кўрсатмоқда.  

Ўрганишлар жараёнида ИИВ ЖХД ҲПХ бошлиғи, полковник Бахтиёр Бердиалиев, ишчи гуруҳи томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар бериб, уларнинг ижроси юзасидан аниқ муддатлар белгиланди.  

Сўнгра ИИВ вакили Шароф Рашидов тумани “Янгиобод” МФЙ ҳудудида жойлашган Жиззах “Мурувват аёллар интернат уйи” да беморлар учун яратилган шароитлар билан ҳам яқиндан танишди.    

Интернат уйи 300 ўринга мўлжалланган бўлиб, беморлар учун физиотерапия, стоматология, меҳнат терапияси, мусиқа, сартарошхона, ошхона, кутубхона, сунъий қопламали майдон, спорт зали ҳамда 200 ўринга мўлжалланган замонавий фаоллар залида барча шароитлар яратилган.  

Ўзгалар парвариши ва кўмагига муҳтож фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларни давлат қарамоғига олиш ҳамда моддий-маънавий кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган мурувват уйига республикамизнинг барча ҳудудларидан келган 211 нафар бемор аёлларга ҳозирда 141 нафар ходим хизмат кўрсатмоқда.  

Ўрганишлар давомида, Мурувват уйида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири уюштирилди.  

Шунингдек, ўзгалар парвариши ва кўмагига муҳтож фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларни давлат қарамоғига олиш ҳамда моддий-маънавий кўмаклашиш борасида самарали меҳнат қилиб келаётган муассаса раҳбари Нафиса Шариповага Ички ишлар вазирининг ташаккурномаси топширилди. Қолаверса, мурувват уйи кутубхонаси фондини бойитиш мақсадида 200 дан ортиқ бадиий адабиётлар совға қилинди.  

ИВВ вакили Республика идоралараро ишчи гуруҳи билан биргаликда Жиззах вилоятида ўрганиш жараёнини давом эттириб, энг чекка Янгиобод тумани “Янгиобод” шаҳарча фуқаролар йиғини ҳудудида қурилиши режалаштирилаётган туман ички ишлар бўлими маъмурий биносининг янги лойиҳаси билан танишди. Айтиш жоизки, туман ички ишлар бўлимининг янги маъмурий биноси жорий йил якунига қадар қуриб, фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.  

Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари туманнинг Хўжамушкент маҳалласида бўлиб, қурилиши режалаштирилаётган ҳуқуқ тартибот масканининг лойиҳаси билан танишди. Ўрганиш жараёнида мазкур бино қурилиши юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.  

Республика идоралараро ишчи гуруҳи Жиззах вилоятида ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.  

А.ҚАЮМОВ,  

Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА