Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Орелия Бушез хонимни Ўзбекистон Республикасининг «Дўстлик» ордени билан мукофотлаш тўғрисида
16:06 / 2025-08-14

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Ўзбекистон ва Франция ўртасида стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш ва чуқурлаштиришга қўшган шахсий ҳиссаси, сиёсий мулоқот ва давлатлараро ҳамкорликни ривожлантириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, таълим, соғлиқни сақлаш, сайёҳлик, илмий-техникавий соҳаларда ўзаро манфаатли қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш, мамлакатимизнинг глобал ва минтақавий ташаббусларини фаол қўллаб-қувватлаш борасидаги алоҳида хизматлари, шунингдек, халқларимиз орасида дўстлик ришталари, ҳамжиҳатлик ва маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш йўлидаги амалий саъй-ҳаракатлари учун Франция Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Орелия Бушез хоним Ўзбекистон Республикасининг «Дўстлик» ордени билан мукофотлансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.Мирзиёев