French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ордуда ўзбек маданияти ва миллий либослари тақдимот қилинди
15:42 / 2025-11-20

Самарқанд давлат педагогика институти вакилларининг Туркияга сафари давомида Орду университетида “Ўзбек маданияти ва миллий либослари” мавзусида конференция ўтказилди.

Мазкур олий таълим муассасалари ўртасида таълим, фан ва илмий-тақдиқотлар йўналишида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган бўлиб, бугунги кунда муносабатлар мустаҳкамланиб бормоқда.  

Анжуман аввалида Орду университети ректори, профессор Орҳан Баш ва Самарқанд давлат педагогика институти ректори, профессор Шаҳзода Негматова ана шу жиҳатларни қайд этиб, ўзбек ва турк халқларининг азалий қардошлик алоқалари кейинги йилларда Ўзбекистон ва Туркия президентларининг яқин ва самимий муносабати, очиқ ва прагматик ташқи сиёсати натижасида ривожланланиб бораётганини таъкидладилар.

Бу Орду университети ва Самарқанд давлат педагогика институти фаолиятида ҳам ўз ифодасини топиб, муассасалар профессор-ўқитувчилари ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб бормоқда, биргаликда ўқув жараёнига замонавий таълим услублари жорий этилмоқда.

Конференциянинг кейинги қисмида икки муассаса вакиллари ўз илмий лойиҳалари ва йирик ташаббуслари ҳақида маълумот бериб, анжуман ишини давом эттирдилар. Бундай илмий-маърифий тадбирлар ҳамкорликни кенгайтириш, тажриба алмашиш ва халқаро алоқаларни ривожлантиришда муҳим омил экани алоҳида таъкидланди.

Тадбир давомида самарқандлик профессор-ўқитувчилар ўзбек халқининг миллий куй-қўшиқлари, фольклор намуналари, миллий либослари ва бой маданий мероси ҳақида маърузалар қилдилар, бадиий чиқишлар намойиш этилди.  

Анжуман доирасида “Ўзбек маданияти ва миллий либослари” мавзусида кўргазма очилди.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири