Қоракўлдаги тиклаш-таъмирлаш ишлари давом этмоқда
Бухоро вилояти Қоракўл тумани марказидаги Маданият ва истироҳат боғида талофат зарарларини бартараф этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Бухоро вилояти Қоракўл тумани марказидаги Маданият ва истироҳат боғида талофат зарарларини бартараф этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳудудни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларидан аҳоли жуда мамнун. Жумладан, туман мутасаддилари томонидан боғни қайта реконструкция қилиш бўйича амалга оширилаётган лойиҳа доирасида экологияга зарар етказмаган ҳолда қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилаётир. Истироҳат боғи қайта бунёд этилишида ёшлар ташкилоти ташаббуси билан 500 нафардан ортиқ кўнгилли йигит-кизлар жалб қилинади.
Ҳозирда боғнинг кириш дарвозаси қайтадан қурилиб, йўлларни, йўлакларни таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

– Боғнинг янги кўринишида Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ўз аксини топади, – дейди туман ҳокими ўринбосари Ўткир Шарипов. – Лойиҳаларни амалга оширишда бунга алоҳида эътибор каратилмокда. Шунингдек, боғда ватанпарварлик, спорт, кутубхона, интернет кафелар, маънавий-маърифий масканлар барпо этилади. Мазкур боғ дам олиш маскани билан бирга қоракўллик ёшларни халқимизнинг маданий анъаналарига бўлган ҳурматини ошириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қиладиган масканга ҳам айланади.
Боғнинг асосий дарвозасидан киришда болалар учун замонавий аттракционлар, ёшлар коворкинг маркази барпо этилиши кўзда тутилган. Ёшларнинг китобга бўлган муҳаббатини ошириш мақсадида мутоала маркази ва спорт билан шуғулланиш учун шароитлар ҳам яратилади.
Лойиҳага кўра, истироҳат боғида умумхалқ байрамлари, оммавий томошалар, концерт дастурлари, кўргазма ва форумлар, спорт мусобақалари ўтказиш учун зарур шароит яратилади. Шунингдек, ўғил-қизлар учун турли ҳунармандлик, спорт тўгараклари, маҳорат дарслари ташкил этиш бўйича марказлар ҳам қурилади.
