English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қоракўлда 467 туп кўкнор етиштираётган фуқаро аниқланди
18:10 / 2020-04-23

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 20 апрель куни Қоракўл туман ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.


Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 20 апрель куни Қоракўл туман ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Натижада туманнинг Дарғали МФЙда яшовчи фуқаро Ф.Т.га тегишли шу маҳаллада жойлашган экин майдонида бўйи 5 см дан 25 см.гача бўлган, тақиқланган гиёҳвандлик ўсимлиги ҳисобланган 467 туп кўкнор қонунга хилоф равишда экилганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ф.Т.га нисбатан ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.