Қоракўлда 12 нафар ёшлар карантин қоидаларини бузганлиги сабаб жавобгарликка тортилди
Тунги клубдаги 12 нафар мижозларнинг аксарияти 30 ёшдан ошмаган ёшлар бўлиб, уларга ҳам карантин қоидалари бузганлиги сабаб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишнинг энг муҳим шарти – карантин қоидаларига қатъий ва сўзсиз риоя этишдир.
Афсуски, айрим фуқаролар белгиланган чекловларга риоя қилмасдан, ўзбошимчалик билан нафақат ўзи ва яқинлари соғлиғини хавф остига қўймоқда, балки карантин тадбирлари самарасига ҳам путур етказмоқда. Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори билан коронавирус тарқалиши туфайли фавқулодда ҳолат даврида эҳтиёт чоралари кўрилиши, хусусан озиқ-овқат дўконлари, дорихона ва банклардан ташқари барча савдо объектларининг фаолияти вақтинча тўхтатилганлиги ва бу ҳақда бир неча бор профилактика инспекторлари томонидан оголантирилганлигига қарамасдан Қоракўл тумани “Улуғбек” кўчасида яшовчи фуқаро Элёр Тўймуродов ўзига тегишли бинода жойлашаган тунги клубда ташқи томонидан эшикларини беркитиб ичкарида мижозларга хизмат кўрсатаётганлиги аниқланган.
Юқоридаги ҳолат юзасидан фуқаро Элёр Тўймуродовга нисбатан карантин қоидаларини бузган ҳолатда фаолият кўрсатганлиги туфайли Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 54, 194-моддаларига асосан хужжатлар расмийлаштирилиб, шу куни туман маъмурий судига қонуний чора кўриш учун юборилди.
Тунги клубдаги 12 нафар мижозларнинг аксарияти 30 ёшдан ошмаган ёшлар бўлиб, уларга ҳам карантин қоидалари бузганлиги сабаб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.