Фонд бозори улуши қарийб 40 фоиз ошиши билан “Oracle” дастурий таъминот компанияси асосчиси Ларри Эллисон тадбиркор Илон Маскни ортда қолдириб, илк бор Ер юзидаги энг бой инсонлар рўйхати бошига чиқиб олди. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар тарқатди.
“Bloomberg Billionaires Index (BBI)” маълумотига кўра, Эллисоннинг маблағи 393 миллиард долларга баҳоланган. Мазкур индекс бир кунда тарихан энг кўп - 101 миллиард доллар кўтарилган.
Маскнинг бойлиги эса ҳозир "бор-йўғи" 385 миллиард доллар экан.
“Oracle” аввалроқ эълон қилган молиявий ҳисоботда қуйидаги рақамлар келтирилган: 31 августда якунланган чоракда ҳавойи технологиялар бўлимидан тушган даромад ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 27,8 фоиз ошиб, 7 триллион 186 миллиард долларни ташкил этди. Жумладан, булутли инфратузилмадан кўрилган фойда 3 триллион 347 миллиард доллар, яъни 55,3 фоиз ортди.
Ушбу хабардан кейин компания акцияси нархи бирдан 39 фоиз қимматлашди.
1977 йил ташкил этилган Американинг ушбу корпорацияси
қароргоҳи Техас штатидаги Остин шаҳрида жойлашган. Компания дунёдаги энг йирик дастурий таъминот ишлаб чиқарувчилардан бири саналади.
С.Раҳимов, ЎзА