Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорақалпоғистонлик йигитлар армиядан кейин ҳам хизматни давом эттирмоқда
13:57 / 2020-05-18

Коронавирус пандемиясининг занжирини узиш, юқумли касаллик тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида мамлакат бўйлаб катта масштабдаги дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.


Коронавирус пандемиясининг занжирини узиш, юқумли касаллик тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида мамлакат бўйлаб катта масштабдаги дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.

Ана шундай профилактик тадбирлар Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманида ҳам самарали ўтказилиб, бунда савдо-маиший объектлар, корхона ва идоралар, банклар ва туман бўйлаб қўйилган банкоматлар, аҳоли яшаш уйлари ва маҳаллалар атрофлари “кўринмас душман”га қарши дезинфекция қилинмоқда.

Бу ҳақда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати ЎзАга маълум қилди.

Эътиборлиси, туман мудофаа ишлари бўлими томонидан ташкил этилган кўнгиллилар отрядига қўшилиб, жамоат ишларида фаол қатнашишни ихтиёр этган ташаббускор ёшлар сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Ҳозирга келиб бу отрядда 100 нафарга яқин ёшлар туман мудофаа ишлари, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар, миллий гвардия бўлимлари ва санитар-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари билан ҳамкорликда дезинфекция ишларида иштирок этмоқда. 38 нафар амударёлик йигитлар муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, жорий йил захирага бўшатилганига қарамай Ватан олдидаги хизматини давом эттириш учун кўнгиллилар сафидан жой олишди. Жорий йил муддатли ҳарбий хизматга кетиш учун сараланиб, карантин сабаб армияга бориши кечиктирилган 60 нафардан ортиқ ёшлар ҳам жамоат ишларида ёрдам бермоқда.

photo_2020-05-18_14-04-05.jpg

Дезинфекцияловчи гуруҳлар туманга кириб-чиқиш чегараларида ташкил этилган 8 та блокпостдан ўтаётган барча транспорт воситаларини ҳам дезинфекциядан ўтказиб, ватандошларимизнинг тана ҳароратини ўлчаб, уларнинг саломатлиги ҳақида қайғуришмоқда.

Дезинфекция тадбирлари давомида мазкур вирус тарқалишининг олдини олиш ва карантин қоидаларига амал қилиш бўйича юртдошларимизга тегишли тавсиялар ва мурожаатлар ёзма, оғзаки ва оммавий ахборот воситалари орқали етказилмоқда.