Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорақалпоғистонлик ва хоразмлик ёшлар ватанга қасамёд қабул қилди
17:00 / 2020-10-01

Юртимиз бўйлаб коронавирус пандемияси тарқалиши билан курашиш мақсадида амалдаги карантин қоидалари боис хизматчиларнинг ота-оналари, яқинлари ва дўстлари маросимда иштирок эта олмади.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ Нукус ва Урганч гарнизонларидаги Сафарбарлик чақируви резерви батальонларининг минг нафарга яқин хизматчилари “Ватанга қасамёд” қабул қилишди.

Бу ҳақда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати ӰзА мухбирига маълум қилди. 

Юртимиз бўйлаб коронавирус пандемияси тарқалиши билан курашиш мақсадида амалдаги карантин қоидалари боис хизматчиларнинг ота-оналари, яқинлари ва дўстлари маросимда иштирок эта олмади.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этган маросимда сўзга чиққанлар, барчани ушбу кун билан муборакбод этди. Ватанга қасамёд ҳарбий хизматчига она юрти, унинг мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги учун, шу юрт тинчлиги, халқининг бунёдкорона меҳнати, нуроний отахон ва онахонларнинг фароғатию, болаларнинг беғубор кулгуси, нурли келажаги учун масъул эканлигини эслатиб туришини таъкидлади.

Айтиш жоизки, Сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат мамлакатимизнинг минглаб ёшларига кенг имкониятлар эшигини очди. Шулардан олий таълим муассасаси ёки иш жойидан узилмасдан ҳарбий хизматни ўташ имкони алоҳида аҳамиятлидир.

Дарҳақиқат, маросимда бирин-кетин Ватан олдидаги йигитлик бурчига содиқ қолишга аҳд қилаётган йигитларнинг кўзларида мардлик ва жасурлик учқунлари намоён бўлиб, қалбларида чексиз фахр ва ифтихор туйғулари алангаланди.

Нукус гарнизони Маънавият ва маърифат маркази ҳарбий оркестри томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар йиғилганларга хуш кайфият улашди.

Таҳририятлар диққатига: ЎзА Фототаҳририятида ушбу материалга оид суратлар бор!