Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорақалпоғистонлик профессорга Қозоғистоннинг “Бирлик” олтин медали топширилди
18:14 / 2019-11-14

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети профессори Шамшетдин Абдиназимов миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, осойишталик ва маънавий маданиятни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун Қозоғистон Республикасининг “Бирлик” олтин медали билан тақдирланди.

Мазкур мукофот жорий йилнинг 13-14 ноябр кунлари Қозоғистон Республикаси пойтахти Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтган Қозоғистон халқи ассамблеяси IV Медиа форумида тантанали равишда топширилди.

Тадбирга Туркия ва Ўзбекистондан халқаро экспертлар, шарҳловчилар, Қозоғистон Республикаси депутатлари, вазирликлар ва бошқа давлат органлари раҳбарлари, Қозоғистон халқи ассамблеяси этномаданий уюшмалар, ёшлар қаноти аъзолари, маҳаллий ҳамда хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.