Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорақалпоғистонда 12 нафар бемор соғайди, улар орасида 2 ёшли қизалоқ ҳам бор
15:17 / 2020-04-29

Қорақалпоғистон Республикаси юқумли касалликлар шифохонасидан 12 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди.


Қорақалпоғистон Республикаси юқумли касалликлар шифохонасидан 12 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди. Уларни республика соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Соғайганларнинг барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали юқтириб олишган. Беморларнинг энг ёши каттаси 67 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 2018 йилда туғилган.

Айни пайтга қадар Қорақалпоғистонда шу пайтга қадар 50 нафар бемор тузалган бўлса, эндиликда улар 62 нафарни ташкил этмоқда.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 1017 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.