Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорақалпоғистонда 106 та тарғибот гуруҳи фаолият юритмоқда
13:00 / 2020-03-29

Бутун дунёни ларзага солаётган коронавирус инфекциясининг республика ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича Қорақалпоғистонда ҳам муносиб тадбирлар амалга оширилмоқда.


Бутун дунёни ларзага солаётган коронавирус инфекциясининг республика ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича Қорақалпоғистонда ҳам муносиб тадбирлар амалга оширилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси биносида Коронавирус инфекциясининг республика ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича тадбирларни мувофиқлаштириш ҳудудий идоралараро штаби ташкил этилди.

Мазкур штабнинг маълумотига кўра, шаҳар ва туманлар Тиббиёт бирлашмаларида ва Санитария-эпидемиологик осойишталиги марказларида тегишли хизматлар билан ҳамкорликда тезкор штаблар ташкил этилди. Коронавирус касаллиги аниқланганда тез тиббий ёрдам хизматини ташкил этиш мақсадида, Нукус шаҳрида 3 та, туманларда 16 та тез тиббий ёрдам кўрсатиш бригадалари тайёрланди.

Даволаш профилактика муассасаларида коронавирус инфекциясига тайёргарлик кўриш мақсадида Республика бўйича жами 83 та бокс, 13 та ярим бокс палаталар ва 96 та захира бемор ўринлари ташкил этилиб, зарурий дори воситалари билан таъминланди ва беморларни қабул қилишга тайёр ҳолга келтирилган.

Республика Юқумли касалликлар клиник шифохонасида 44 турдаги тез тиббий ёрдам учун зарур дори-дармон воситалари захираси яратилган.

Нукус шаҳар ва барча туманларда тарғибот ишларини олиб бориш учун

106 та тарғибот гуруҳлари ташкил этилди.