Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорақалпоғистон ҳудудида қушларнинг 137 та янги тури аниқланди
18:52 / 2020-01-09

Жумладан, минтақа орнитофаунаси учун янги 10 та тур фанда расман қайд этилган.


Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан Қорақалпоғистон ҳудудида ўтказилган тадқиқотда қушларнинг 137 та янги тури аниқланган. Жумладан, минтақа орнитофаунаси учун янги 10 та тур фанда расман қайд этилган.

Биология фанлари доктори Света Мамбетуллаеванинг таъкидлашича, Оролбўйи минтақасида аввал учрамаган “бегунок”, “шарқ клушаси” (восточная клуша), узун думли читтак (длиннахвостая синица), кичик балиқчи қуш (малая чайка), Катта читтак (большая синица), кичик чипор қизилиштон (малый пёстрый дятель), кул ранг каклик (серая куропатка), снегирь каби янги қуш турлари пайдо бўлган.

photo5238164835034836261.jpg

– Тажрибаларимиз ва ўтказган тадқиқотларимиздан келиб чиқиб шуни таъкидлашимиз мумкинки, Қуйи Амударё гидрологик режимининг ўзгариши, Орол денгизи сувининг камайиши, шунинг билан бир қаторда антропоген таъсирларнинг кучайиши жанубий Оролбўйи табиатининг маълум даражада ўзгаришига олиб келган эди, – дейди Света Мамбетуллаева. – Шунингдек, дельта зоналаридаги кўпчилик кўлларнинг йўқолишига, ўрмон массивларининг ҳамда сақланиб қолган сув-ботқоқлик акваторияларининг қисқаришига ҳамда ушбу ҳолатлар оқибатида қушларнинг яшаш шароитининг, сув ва сув атрофидаги орнитофаунанинг ўзгаришига сабабчи бўлган эди. Сув атрофида яшовчи қушларнинг сони камайди ҳамда кўпчилиги йўқолиб кетди. Лекин Қуйи Амударёда экологик вазиятларнинг пасайишига қарамасдан, ҳудудда табиий муҳитда баъзи ўтроқ ва кўчманчи қушлар учун қулай шароитлар ҳам юзага келди.

Кейинги пайтларда Қорақалпоғистон ҳудудидаги кўлларга фламинго қушлари кўпайиш учун ҳам кела бошлади. Жумладан, Мўйноқ қўлтиғидаги кўллар тизими бўлган Судочье, Сариқамиш, Жалтирбас, Шегекўл каби кўллар фламинголарнинг кўпайиши учун ниҳоятда қулай жойлар ҳисобланади.

photo5238164835034836265.jpg

Оролбўйи ҳудудида 272 та тур умиртқали ҳайвонлар мавжуд бўлиб, улардан 49 та тури йўқ бўлиб кетиш олдида турган турлар ҳисобланади. Шулардан 11 тури балиқ, 12 тури сут эмизувчи ва 26 та тури қушлардир.

Йўқолиб кетган ҳайвон турлардан Осиё гепарди, Турон йўлбарсини айтиб ўтиш мумкин. Йўқ бўлиб кетиш арафасида турган турлар сифатида узун тиканли типратикан, жайрон, сайғоқ, асал бўрсиқ (медоед), туркман қорақўлоғини таъкидлаш мумкин.

photo5238164835034836266.jpg

Ҳозирги вақтда Қорақалпоғистон ҳудудида ҳисобга олинган 40 та қуш тури Ўзбекистон Республикасининг “Қизил китоби”га киритилган.

Яқин вақтларда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 885 минг гектар майдонга эга бўлган янги 4 та – Судочье кўли тизими (84,7 минг га.), Ақпеткей (58,8 минг га.), Белтау (188,3 минг га.), Междуречье Ақдарё – Қазақдарё (22,2 минг га.) буюртмахоналари ташкил қилиниши бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Ушбу буюртмахоналар биохилма-хилликнинг янада ривожланишига кенг имкон яратади.

Бундан 20 йиллар аввал Орол денгизининг қуриган тубида 28 минг га. майдонда экилган саксовулзорлар орасида ҳозирда ҳайвонот ва қушларнинг кўплаб турлари пайдо бўлган.

photo5240015162780528093.jpg

Ҳозирги пайтда Оролнинг қуриган тубига экилаётган чўл ўсимликлари келгусида минтақада ниҳоятда яхши чўл экотизимининг яратилишига замин яратади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЎзАда Ўзбекистон учун янги тур – оддий лазоревка (Cyanistes caeruleus) қушининг айнан Устюртда қайд этилгани ҳамда тузоқ камераларга кам учрайдиган ҳайвонлар ва қушлар тушиб қолганлиги ҳақида хабар берган эдик.