Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорақалпоғистон Республикасида жорий йилда 5400 тонна балиқ овлаш режалаштирилган
11:32 / 2016-10-13

Қорақалпоғистон Республикасидаги 155 сунъий сув ҳавзаси ва 92 табиий кўлда карп, оқ амур, сазан, дўнгпешона каби балиқлар парваришланмоқда.

Қорақалпоғистон Республикасидаги 155 сунъий сув ҳавзаси ва 92 табиий кўлда карп, оқ амур, сазан, дўнгпешона каби балиқлар парваришланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 августдаги “Балиқчилик тармоғида монополиядан чиқариш ва хусусийлаштиришни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори балиқчиик ривожида муҳим аҳамият касб этаётир.

Мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолининг гўшт, хусусан, балиқ маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш борасида амалга оширилаётган изчил ишлар юксак самаралар бермоқда.

Қорақалпоғистон Республикасида ўтган йили 3 минг 410 тонна балиқ етиштирилган бўлса, жорий йилда 5400 тонна балиқ овлаш режалаштирилган.

Нукус туманида балиқ етиштиришга ихтисослашган 14 хўжалик фаолият юритмоқда. 2004 йилда иш бошлаган “Саришунгул” фермер хўжалиги ўтган йили истеъмолчиларга 2,5 тонна балиқ етказиб берди.

– Беш гектарлик кўлимизда асосан сазан ва оқ амур балиғи етиштирилмоқда, – дейди фермер хўжалиги раҳбари Пўлат Жуманиёзов. – Бу йил уч тонна балиқ овлашни режалаштирганмиз, ҳозиргача икки тоннадан ортиқ балиқни бозорга чиқардик. Кўлни балиқ чавоқлари билан тўлдириш, уларни белгиланган рацион асосида озиқлантириш, касалликларга қарши курашиш катта тажриба ва малака талаб қилади. Бунда бизга мутахассислар маслаҳати қўл келмоқда.