Қорақалпоғистон Республикасида ҳам карантин қоидаларига қатъий амал қилинмоқда
ФОТОРEПОРТАЖ
Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2020 йил 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши, фуқароларнинг уйда қолиши ва савдо ўринларининг тўлиқ тўхтатилиши хабар қилинган эди.
Шу муносабат билан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлганидек, Қорақалпоғистон Республикасида ҳам белгиланган тартибга қатъий амал қилинмоқда. Хусусан, кўчалар ва маҳалла ҳамда овулларда осуда ҳаёт ҳукмрон. Автомашиналарнинг ҳаракати чекланиб, аҳоли уйда қолди. Кўчаларда дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда.
Шаҳар ва туман ҳудудларига яқин жойлашган махсус блок постларда автотранспортларнинг кириши ва чиқиши назоратга олинган. Ҳар бир кўча ва маҳаллалар атрофида фуқароларининг мақсадсиз юриши тартибга солиниб, уларга карантин қоидалари бўйича тушунтириш ишлари олиб бориляпти. Бу борада Миллий гвардия, Ичкии шлар вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимларига белгиланган тартибда хизмат вазифаларини олиб бормоқда.