English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида тайинловлар амалга оширилди
12:43 / 2020-02-20

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори асосида Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди.



Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори асосида Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди.

Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида мажлис ўтказилиб, мазкур вазирликка тайинловлар амалга оширилди.

Турманов Сағиндиқ Турганбаевич Қорақалпоғистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири этиб тайинланди. У бир вақтнинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари лавозимида ҳам фаолият юритади.

С.Турманов шу кунгача Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Қонунийлик, суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш масалалари қўмитаси раиси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси лавозимларида фаолият олиб борган.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига Марям Аҳмедова, ўринбосари лавозимларига Шарап Уснатдинов ва Умирбай Турдибаев тайинланди.