Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорақалпоғистон, Хоразм ва Андижонда 13 нафар бемор тузалди
15:42 / 2020-05-02

Қорақалпоғистон Республикасидан 8 нафар, Хоразм вилоятидан 3 нафар, Андижон вилоятидан 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди.


Қорақалпоғистон Республикасидан 8 нафар, Хоразм вилоятидан 3 нафар, Андижон вилоятидан 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди. Улар реабилитацияга кузатилди.

Қорақалпоғистонда соғайганларнинг барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Айни пайтга қадар Қорақалпоғистонда 62 нафар бемор тузалган бўлса, эндиликда улар 70 нафарни ташкил этмоқда.

Хоразмда тузалганларнинг 1 нафари ушбу вилоятдан бўлиб, коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган, қолган икки нафар фуқаро Россиядан чартер рейс билан келишган ва карантинга олинган. Инфекция аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Вилоятда шу пайтга қадар 135 нафар бемор тузалган бўлса, эндиликда улар 138 нафарга етди.

Андижонда соғайганлар коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Вилоятда шу пайтга қадар 109 нафар бемор тузалган бўлса, эндиликда улар 111 нафарга етди.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар 1255 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.