Ўқувчиларга “Қизил китоб”лар тарқатилмоқда
Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ташаббуси билан мактаб ўқувчилари учун 40 000 нусхада “Қизил китоб” чоп эттирилди.
Хусусан, Бухоро вилоятига 2 000 нусха ана шундай китоблар етказиб берилди. Бундан мақсад ёш авлодда экологик онг ва маданиятни шакллантириш, табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлишни ўргатишдир.



Бухоро шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиларига янги таҳрирдаги Ўзбекистон “Қизил китоб”и тўплами топширилди. Ўқувчиларда қўлланмадаги ҳайвонот ва ўсимликлар олами катта қизиқиш уйғотди.
Зариф Комилов,
ЎзА мухбири