Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўқувчиларга мактаб формалари топширилди
06:08 / 2022-08-12

Наманган шаҳридаги мавжуд 54 та мактабда 76 ярим мингдан зиёд ўқувчи сабоқ олмоқда. Янги 2022/2023 ўқув йилида 7850 нафар ўғил-қиз биринчи синфга қабул қилинади.

Ҳудуддаги маҳаллалар раисларининг тавсиясига асосан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” рўйхатида турувчи оилаларнинг 1149 нафар фарзандига мактаб формаси ҳокимлик маблағлари ҳисобидан берилади, яна шунчаси ташаббускор тадбиркорлар томонидан ўғил-қизларга туҳфа этилади.

Наманган шаҳар Баркамол авлод болалар ижодиёт марказида мактаб формаларининг бир қисми ўқувчиларга топширилди.
Тадбирда иштирок этган шаҳар ҳокими Ғофур Жамолов ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан мулоқот қилди.

[gallery-8275]

–Инвестициянинг энг каттаси бу таълимга киритилгани бўлади, - деди шаҳар ҳокими. – Ҳар бир ота-она бугун фарзандининг таълимига, тарбиясига эътибор берса, замонавий билим, ҳунарга ўргатса, йиллар ўтиб бу ҳаракат ўз мевасини беради.

Мана, деярли ҳар куни шаҳримиз ёшлари турли йўналишдаги мусобақаларда ғолиб бўляпти, IT мутахассислар, тил биладиган йигит-қизларимиз сони ортмоқда. Болалар мактаб таълимидан ташқари яна илм олсин, тил ўргансин, қўшимча касб эгалласин. Сиз ота-оналар шу масалада кўмак берсангиз, биз ҳам қараб турмаймиз, қўлимиздан келгунича қўллаб-қувватлашга тайёрмиз.

 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат), ЎзА