ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманганда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, жамият ва давлатда муносиб ўрин эгаллаши учун тегишли имкониятлар яратиш борасида жадидларнинг фикрини тажриба мактаби сифатида ўрганиш ҳамда тараққийпарвар жадидлар ҳақида ёшлар билимини ошириш мақсадида “Жадидлар” мусобақаси ўтказилди.
Мусобақанинг мазкур саралаш босқичида вилоят шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган умумтаълим мактаблари ўқувчи-ёшларидан иборат жамоалар ўзаро баҳслашди.
Ҳар бир жамоа таркиби 10-18 ёшли 6 нафар ўқувчидан иборат бўлиб, уларга ўзбек жадидчилиги вакиллари – Ғулом Зафарий, Мунавварқори Абдурашидхонов, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Исҳоқхон Тўра Ибрат, Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий, Абдулла Авлоний, Абдулҳамид Чўлпон ҳаётидан саволлар берилди.
[gallery-15897]
Билимдонлигини намойиш этиб, юқори натижа қайд этган жамоалар мусобақанинг финал босқичига йўлланма олди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА