Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўқувчилар ютуғи – сифатли таълимдан дарак
17:06 / 2025-10-20

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Учқўрғон туман ихтисослаштирилган мактабида 324 нафар ўқувчи сабоқ олади. Юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, таълим соҳасига қаратилаётган улкан эътибор туфайли билим маскани ўқувчилари улкан марраларни забт этмоқда. Бунинг исботи ўлароқ, ўтган ўқув йилида мактаб битирувчиларининг барчаси 100 фоиз кўрсаткич билан юртимиз ҳамда халқаро нуфузли университетлар талабасига айланди.

Мактаб ўқувчиларидан 113  нафари инглиз тилини билиш даражасини аниқловчи IELTS ва мультилевел сертификатларига, 87 нафари она тили ва адабиёт, тарих, математика, физика, кимё, биология каби фанлар бўйича миллий сертификатларга эга. Эътиборлиси, булар орасида 6-7-синф ўқувчилари ҳам бор. 

Бу ерда таълим олаётган ўқувчиларнинг ютуқлари мактаб салоҳиятидан далолат беради. Жумладан, 9-синф ўқувчиси Муаззам Набижонова ўтган ўқув йилининг ўзида она тил ва адабиёт фанидан асосий фан олимпиадасининг вилоят босқичида фахрли 1-ўрин, она тили ва адабиёт фанидан А, инглиз тили фанидан B2 даражадаги сертификатларни қўлга киритди. Шунингдек, унинг “Орзулар фасли” номли илк шеърий китоби нашрдан чиқди. Вилоятда ўтказилган “Китобхонлик фестивали”да қатнашган Муаззам “Ижодкор болалар” йўналишида 1-ўринни эгаллади. 

[gallery-25815]

Муаззам Набижонованинг она тили ва адабиёт фанидан эришган ютуқлари ва ижодий салоҳияти таълим жараёнида она тилимизнинг бой имкониятларини ёш авлодга сингдириш борасидаги машғулотларнинг самарасидан дарак.  

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА