Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўқувчилар хитой ва корейс тилини ўрганмоқда
13:57 / 2025-05-14

ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги 59-умумтаълим мактаби хитой ва корейс тилини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослашган. Бу ерда 1597 нафар ўғил-қиз сабоқ олмоқда. 

Масканда таълим жараёнини сифатли ташкил этиш учун барча шароит яратилган. Шу боис, ўқувчилар фан олимпиадалари ҳамда турли танлов ва спорт мусобақаларида муваффақиятли қатнашиб келмоқда. Яна таъкидлаш керак, ўқувчиларнинг хитой ва корейс тилларини билиш даражасини баҳолаш мақсадида мактабда мунтазам равишда танловлар ўтказиб турилади. 

21 нафар ўқувчи хорижий тилларни билиш бўйича HSK-4, HSK-5, IELTS-6, IELTS-6,5 сертификатларини олишга эришди. Шунингдек, жорий ўқув йилида 7 нафар ўғил-қиз муддатидан олдин хорижий давлатлар олийгоҳлари талабалигига қабул қилинди.          

[gallery-23328]

Таълим масканида ўқувчиларнинг бўш вақтини самарали ташкил этиш мақсадида фан ва спорт тўгараклари билан бирга, тўқиш, ўймакорлик, нотиқлик, мусаввирлик каби тўгараклар ишлаб турибди.     

Носиржон ҲАЙДАРОВ (сурат), ЎзА