Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўқувчилар сони таълим сифатини белгиламайди (+видео)
17:35 / 2022-07-29

Ўзбекистон миллий ахборот агентлигининг @uza_uz телеграм каналида 27 июль куни “1-синфга қабулдаги муаммо ва ечимлар” мавзуида бўлиб ўтган овозли чатда кузатувчилар томонидан берилган саволларга Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи Эркинжон Муродов жавоб берди.

— Kundalik.comга кириш пулликми ёки бепул? 

— Халқ таълими тизимида таълим жараёнларини рақамлаштириш, ахборотлаштириш  мақсадида электрон кундалик тизими жорий этилган. 

Унинг афзалликлари ҳақида барча ота-оналар билишади. Бу тизим Халқ таълими вазирлигининг давлат шерикчилик шартномаси асосида таълим жараёнига лойиҳа сифатида киритилган.  Kundalik.comга уланиш учун  бир йилда бир марталик тўлов бор. 

— Мен бошланғич синф ўқитувчисиман. Маълумотим олий, иккинчи тоифаман. Мактабимизда етти нафар ўрта махсус маълумотли ўқитувчининг синфи бор. Улардан иккитаси пенсионер. Бу йил битта 1-синфни ҳам ўрта махсус маълумотга эга ўқитувчига беришяпти. Менинг синфим йўқ. Мен ҳам 1-синф ўқувчиларини олишим мумкинми? 

— Бу бўйича норматив-меъёрий ҳужжатлар қабул қилинган. Ўқитувчиларнинг педагогик юкламаларида дарс соатлари тақсимоти кимга биринчи навбатда берилиши аниқ ёзилган. Ушбу ҳужжат асосида бемалол мактаб маъмуриятига мурожаат қилса бўлади. 

— Қачон ҳар бир синфда 20 нафардан ўқувчи ўқийди? 

— Халқаро тадқиқотларда ўқувчиларнинг билимини баҳолайдиган PISA деган тизим бор. Мана шу тадқиқотнинг асосчиси Андреас Шляйхернинг “XXI асрда таълим” деган машҳур асари бор. Кўп йиллик кузатувлар, таҳлиллари асосида ёзилган. Тадқиқотчининг фикрича, ўқувчилар сони таълим сифатини белгиламайди. 

Яъни ўқувчининг ўзлаштиришига таъсир қилмайди. Бу кўпроқ дарс жараёнида педагогнинг маҳоратига боғлиқ бўлади.  

Бизда ҳозир ўқувчи сони бир синфда 35 нафаргача белгиланган.  Норматив ҳужжатларда қишлоқ жойларда 20 нафар, шаҳарда эса 25 нафар ўқувчидан бошлаб синф ташкил этилади. Тошкент шаҳрида ўртача синфларда 30-31, вилоятларда 25-26 нафар ўқувчи бор. Шунинг учун бу жараён жуда катта муаммоли ҳолат эмас. Таълим тўғрисида қабул қилинган охирги қонунга кўра қабул қилиш жараёнида ўқувчилар сонини имкон қадар 35 нафардан оширмаслик чораларини кўряпмиз. 

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/ex6DE9MukHw" title="Қачон синфларда 20 нафардан ўқувчи ўқийди" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Н.Раҳмонова,  
Н.Абдувоитов (видео) ЎзА