Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўқувчилар қўллаб-қувватланди
15:00 / 2023-07-31

Бухоро нефт ва газ саноати коллежи ўқувчиларига пул сертификатлари топширилди.

Бу ҳақида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи Ахборот хизмати маълум қилди.  

2023 йил – “Инсонга эътибор ва сифатли таълим” йили муносабати билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ кўмагида Бухоро нефт ва газ саноати коллежининг 15 нафар ўқувчисига 10 миллион сўм миқдоридаги нақд пул топширилди. Шунингдек, уларнинг 8 нафарига коллеждаги таълим контракти тўлаб берилди.  

Тадбир доирасида Бухоро муҳандислик-технология институти бакалавр ва Бухоро нефт ва газ саноати коллежи битирувчиларининг диплом ишлари ҳимояси ҳам бўлиб ўтди.  

Ҳимоя натижаларига кўра, завод мутахассислари талабалар битирув ишларини ижобий баҳолади. Нефт ва газ саноатининг олий ўқув юртлари билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириши ижтимоий аҳамият касб этиши таъкидланди.  

Зариф Комилов, ЎзА