English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўқувчилар “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовларидан ўтди
12:45 / 2024-03-25

ФОТОРЕПОРТАЖ

Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 16 июндаги “Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизимини жорий этишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, аҳолининг барча қатламлари ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш орқали уларнинг жисмоний қобилияти ва ҳаракат фаоллигини такомиллаштириш, меҳнатга лаёқатини ошириш, зарарли одатлар ҳамда турли касалликларнинг олдини олиш ва соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш мақсадига қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги 71-умумтаълим мактабининг 1-11-синф ўқувчиларидан ихтиёрий ҳамда махсус талаблар асосида “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовлари қабул қилинди.  

Спорт синовларининг ихтиёрий талабларини бажариб, ғолиб ва совриндор бўлган иштирокчилар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

[gallery-16586]

Мазкур спорт синовларининг махсус талабларини бажарган ғолиб ва совриндорлар эса I, II, III даражали “Жисмоний тайёргарлик даражаси” кўкрак нишони ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Шунингдек, улар бир йил мобайнида махсус белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш имкониятини қўлга киритди.  

 

 

Жамшид НОРҚОБИЛОВ(сурат),ЎзА