English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўқувчилар ҳарбий-спорт ўйинларида беллашди
14:13 / 2021-05-19

Пойтахтимиздаги 308-мактабда Мирзо Улуғбек туманидаги 10 га яқин мактаб ўқувчилари иштирокида “Ҳарбий-спорт ўйинлари” мусобақаси бўлиб ўтди.

Мактаб ўқувчилари сафда туриш, сафда юриш, сафда қўшиқ айтиш, Калашников автоматини қисмларга ажратиш ва йиғиш, эстафета бўлиб югуриш, граната улоқтириш каби шартларда беллашди.

[gallery-2446]

Мусобақа якунига кўра, 221-мактаб жамоаси 1-ўринга лойиқ деб топилди. Кейинги ўринлар 223- ҳамда 308-мактаб ўқувчиларига насиб этди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан таъсис этилган, диплом, медаль ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

 

Муҳаммад АМИН олган суратлар, ЎзА