French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўқувчилар фан олимпиадасининг вилоят босқичида баҳслашмоқда
10:00 / 2025-11-27

ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарёда асосий олимпиаданинг учинчи – вилоят босқичи бошланди. Термиз шаҳридаги 9-умумтаълим мактаби биносида ташкил этилган тадбирнинг очилиш маросимида вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Ҳусниддин Мамадиев иштирок этиб, жараёнларнинг очиқ ва шаффоф ташкил этилаётганини бевосита кузатиб борди. 

Туман ва шаҳар босқичларида 1-, 2- ва 3-ўринларни қўлга киритган энг иқтидорли ўқувчилар вилоят босқичида ўз билимини синовдан ўтказмоқда.

[gallery-26484]

Олимпиаданинг илк кунида информатика, кимё, физика, биология, математика фанларидан синовлар ўтказилди. Жараёнлар белгиланган тартиб асосида, шаффофлик ва адолат тамойилларига тўлиқ амал қилинган ҳолда олиб борилмоқда.   

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА