Ўқувчилар фан олимпиадасининг шаҳар, туман босқичларида билимини синовдан ўтказмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилоятининг барча ҳудудларида умумтаълим мактабларининг 9-11-синф ўқувчилари ўртасида асосий фан олимпиадасининг шаҳар, туман босқичлари бўлиб ўтмоқда.
Олимпиаданинг очилиш маросимида вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Ҳусниддин Мамадиев иштирок этиб, барча ўқувчиларга омад тилади ва жараёнларни кузатиб борди.
[gallery-19955]
Ўқувчилар олимпиадада тарих ва география фанлари бўйича беллашмоқда. 30 та тест топшириғини бажариш учун 60 дақиқа вақт ажратилган. Жараёнлар тўлиқ видеокамералар назоратида бўлиб, очиқлик ва шаффофлик таъминланган.
Таъкидлаш керак, асосий фан олимпиадасининг шаҳар, туман босқичларида жами 39 минг 530 нафар сурхондарёлик ўқувчи иштирок этмоқда.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА