Мамлакатимизда ёшларнинг маънавияти, уларнинг таълим-тарбияси, камолоти энг долзарб масалалардан биридир.
Жорий йилнинг 17 февраль санасида Давлатимиз раҳбари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда ёшларни божхона органларига қизиқтиришни энг аввало мактабдан бошлаш юзасидан ҳам муҳим топшириқлар берилган эди.
Республикамиз бўйлаб ҳар бир ҳудудда танлаб олинган алоҳида мактабларда таҳсил олаётган ўқувчиларни божхона соҳасига қизиқтиришга қаратилган тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.
Навбатдаги тадбирлар доирасида Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг «Аркбулоқ» ташқи иқтисодий фаолият божхона постида пойтахтимизнинг Чилонзор туманида жойлашган 114-сон мактаб ўқувчилари учун экскурсия ташкил этилди.
Дастлаб ўқувчиларга божхона органларининг вазифалари нималардан иборатлиги, Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтига кириш тартиблари тушунтирилди.
Ўқувчиларга «Божхона институти фаолияти», «Божхона заҳмати», «Божхоначилар», «Қаҳрамон божхоначилар хотираси» мавзуларида лавҳалар намойиш этилди.
Шундан сўнг ўқувчилар божхона пости фаолияти билан яқиндан танишиб, божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнлари ҳақида илк тушунчалар эга бўлишди.
Экскурсия давомида улар ўзлари учун божхона соҳасининг янги қирраларини «кашф» этишди.
ЎзА