Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўқувчида 50 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди
16:30 / 2025-12-23

Жиззах шаҳрида мактаб ўқувчисида пиротехника воситалари топилиши ҳолати жамоатчилик ва ота-оналар эътиборини яна бир бор болалар хавфсизлиги масаласига қаратди.

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги ва йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимининг ходимлари “Хавфсиз ва соғлом юрт” тадбири доирасида шаҳарнинг “Улуғбек” МФЙ ҳудудида мактаб ўқувчисини тўхтатиб, текширув ўтказди. Текширувда ўқувчининг ёнидан 1 қути, жами 50 дона пиротехника воситалари аниқланди ва ҳужжатлаштирилди.

Ҳолат юзасидан боланинг ота-онасига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тегишли жарима жазоси қўлланди.  

Абдужалол Қаюмов, ЎзА мухбири