Ўқувчи сумкасидан пиротехника воситаси топилди
Сурхондарё вилояти ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ва унинг қуйи тизимдаги шахсий таркиби жойларда “Хавфсиз ҳудуд” профилактик тадбирларини ўтказмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бирида Ангор тумани ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлари тумандаги касб-ҳунар мактаби ўқувчисининг ўқув сумкасини кўздан кечирди. Буни қарангки, 2005 йил туғилган, вояга етмаган Ф.Тнинг ўқув сумкасида 20 блок 10 минг 800 дона “Британик” номли пиротехника воситаси борлиги аниқланди.
Вилоят ИИБ ахборот хизматидан олинган маълумотга кўра, мазкур ҳолат юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда маъмурий чора кўрилди.
Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА мухбири