Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўқувчи-қизлар совуқда шим кийганлиги сабабли мактаб маъмурияти томонидан уйга қайтариб юборилган... 
15:59 / 2022-10-19

Маълумки, жорий йил янги ўқув йилидан бошлаб ота-оналар учун ягона мактаб формасини харид қилишларига мажбурий талаб қўйилмади. Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидовнинг сўзларига кўра, мослашув жараёни учун маълум вақт кераклиги инобатга олиниб, ягона мактаб формаси 2025 йилга қадар босқичма-босқич жорий этилиши режалаштирилган эди.

Қайд этиш лозимки, ўқувчиларни умумий ўрта таълим муассасаларида кийиниш маданияти билан боғлиқ нормалар амалдаги таълим тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари билан белгилаб берилган. Зеро, мактаб остонасига қадам қўйилаётганда ўқитувчига ҳам, ўқувчига ҳам эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар мавжуд.

Хўш, совуқ об-ҳаво шароитида ўқувчи қизларнинг мактабга шим кийишларига рухсат бериладими? Ҳудудлардан баъзи ота-оналардан келган мурожаатларга кўра, мактабда ўқийдиган ўқувчи-қизлар совуқ ҳавода шим кийганлиги сабабли мактаб маъмурияти томонидан уйга қайтариб юборилган. Мактаб маъмуриятининг бу ҳаракати тўғрими?

Халқ таълими вазири матбуот хизмати томонидан мазкур савол юзасидан қуйидаги маълумотлар тақдим этилди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган Низомга асосан (2018 йил 15 августда қабул қилинган) совуқ об-ҳаво шароитида ўқувчи қизларга мактаб формасига мос классик услубдаги шим кийишга рухсат берилади.

ЎзА