Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўқув заллари яна талабалар билан гавжум
16:46 / 2021-01-11

Бугундан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг тегишли қарорига асосан, карантин талабларига тўла амал қилган ҳолда Қарши давлат университетида ҳам барча босқич талабалари учун анъанавий дарслар бошланди.

Қарши давлат университетида айни кунда 48 бакалавриат таълим йўналиши ва 26 та магистратура  мутахассисликларида жами 16 минг 578 нафар талаба таҳсил олмоқда. Бугун эрта тонгдан барча факультет ўқув аудиториялари талабалар билан гавжум бўлди. Ўқув жараёнини ташкил этиш жадвали якуний назорат даврини инобатга олган ҳолда (табақалаштирилган вақт соатларини белгиланган тарзда) ишлаб чиқилаётир.

– Олий таълим муассасасининг барча курсдаги талабалари учун анъанавий таълим шаклдаги ўқув жараёни санитария-эпидемиологик қоидаларга қатъий амал қилган ҳолда ташкил этилмоқда, – дейди  университет ўқув-услубий бошқарма бошлиғи М.Файзуллаев. – Шунингдек, объектив сабабларга кўра касал, ҳомиладор, ёш фарзанди бор, ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларга масофавий тарзда таҳсил олишга рухсат этилди. Таълим жараёнини тўлақонли ташкил этиш учун университет моддий-техник базаси ҳолати ва профессор-ўқитувчилар билан таъминланганлик даражаси инобатга олинди.

Таъкидлаш жоизки, ўқув жараёнини анъанавий шаклга ўтказилиши нафақат таълим сифатини оширади, балки таълим-тарбия ишини тизимли равишда ташкил этилишида муҳим аҳамият касб этади.  

 

Ў.БАРОТОВ, ЎзА