Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўқув семинари ўтказилди
16:49 / 2025-10-23

Аҳолини ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик ишларини самарали ташкил этиш мақсадида Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида “Маҳалла еттилиги” аъзолари учун ўқув семинари ўтказилди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари ижросини таъминлаш доирасида вилоят статистика бошқармаси ҳамда Гулистон давлат университети профессор-ўқитувчилари ҳамкорлигида ташкил этилди.

Семинарда аҳолини рўйхатга олиш жараёнининг мазмун-моҳияти, унинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги аҳамияти ҳақида атрофлича маълумот берилди. Шу билан бирга, тайёргарлик ишлари, рўйхатга олиш жараёнида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Иштирокчиларга электрон сўровномаларни тўлдириш тартиби, маълумотларни аниқ ва тўлиқ киритиш, аҳоли билан мулоқотда ишончли ахборот бериш усуллари бўйича амалий тавсиялар берилди.

Туман “Маҳалла”лар уюшмаси бўлим бошлиғи Муҳиддин Мавлонов таъкидлаганидек, мазкур ўқув машғулотлар маҳалла фаолларининг билим ва кўникмаларини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

– Рўйхатга олиш — бу шунчаки статистик тадбир эмас, балки мамлакатнинг келгуси ижтимоий-иқтисодий сиёсатини белгилашда асос бўладиган муҳим жараёндир. Шунинг учун ҳар бир маҳалла фаоли бу ишда фаол ва масъулият билан қатнашиши зарур. Бугунги семинар шу мақсадга хизмат қилади, – деди М. Мавлонов.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири