French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўқув дастурларининг узлуксизлиги ва узвийлиги билан боғлиқ муаммолар муҳокама қилинди
12:49 / 2021-05-23

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида мактабгача, умумий ўрта, профессионал ва олий таълим ўқув дастурлари ва фанларининг узлуксизлигини таъминлаш бўйича вазифалар белгиланган эди.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан ҳамкор вазирлик ва идоралар билан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида технология фани бўйича ўқув дастурларини такомиллаштиришга бағишланган тадбир уюштирилди.

Қайд этиш лозимки, бугунги кунда мазкур фан бўйича такрорланган мавзулар 43 та, узвийлиги таъминланмаган мавзулар 83 та, янги киритишга ёки такомиллаштиришга таклиф этилган мавзулар 95 та, қисқартирилиши таклиф этилган мавзулар 96 та, бошқа таълим турига ўтказиладиган мавзулар 1 тани ташкил этади.

Таълим инспекциясининг “Узлуксиз таълимда фанлар узвийлиги” муҳокамалар портали орқали 150 дан ортиқ таклиф қабул қилинди ҳамда Жиззах давлат педагогика институти, Бухоро давлат университети, Қўқон давлат педагогика инситути профессор- ўқитувчилари, Қашқадраё вилояти халқ таълими бошқармаси ва ишчи гуруҳ аъзолари хулосалари асосида мазкур таклифларнинг 100 таси дастур мазмунига киритилиб, 23 таси асослантирилди.

Хусусан, бунда ўқув дастурларида мавзуларнинг кетма-кетлиги, ўқитиш методлари, дастурга киритиладиган янги атама ва тушунчалар, уларнинг қўлланилиши ҳамда тизимлаштириш, киритиладиган янги йўналишлар ва уларга ажратиладиган дарс соатлари ва юкламалар муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, ўқитиш методикасини такомиллаштиришда ҳудудлардаги  мактабларнинг имконияти, моддий- техник базаси ва педагогларнинг салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда технологиянинг турли йўналишларига ихтисослаштириш бўйича таклифлар илгари сурилди.

Муҳокамалар якунида, соҳанинг етакчи олимлари ва мутахассислари томонидан ўқув дастурларини сўнгги таҳлилдан ўтказиш, хулосалар бўйича тақризларни тақдим этшга келишиб олинди.

Маълумот учун: кейинги босқичда мазкур ўқув дастурлари хорижлик мутахассисларнинг эксперт хулосаларидан сўнг таълим жараёнига босқичма-босқич татбиқ этилади.

Файзулло Яҳёев,  ЎзА