French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўқув биноси ёшлар ихтиёрида
16:38 / 2024-12-12

Бухоро вилояти Ғиждувон туманининг “Калон” маҳала фуқаролар йиғинида жойлашган 24-сонли умумтаълим мактаби биноси ўтган аср етмишинчи йилларида барпо қилинган эди. Аслида 420 ўринга мўлжалланган мазкур таълим масканида бугунга келиб 800 нафардан ортиқ ўқувчи таҳсил олмоқда.

Давлат инвестиция дастури доирасида қисқа муддатда мазкур таълим даргоҳи учун тўрт қаватли, 660 ўқувчи ўрнига мўлжалланган қўшимча ўқув биноси қуриб битказилди. “Бухара новострой” МЧЖ бинокорлари томонидан амалга оширилган бунёдкорлик ишларига 5 миллиард 276 миллион сўм маблағ сарфланди. 

Янгидан барпо этилган таълим маскан ўқувчилар, уларнинг ота-оналари, ўқитувчи-мураббийлар учун ўзига хос совға бўлди. Бу ерда ўқувчиларнинг замонавий билим олиши учун барча шарт-шароит ва имконият яратилган. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.