Пойтахтимизда бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви ва унда эришилган келишувлар минтақа халқлари орзу-интилишларининг намоёни бўлди.
Ушбу саммит келгусида Янги Марказий Осиё ҳамкорлик форматини янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Бугун кенг жамоатчилик вакиллари, сиёсатчилар, экспертлар, депутатлар мазкур анжуманнинг минтақада стратегик ҳамкорликни янада ривожлантиришдаги ўрнини юқори баҳоламоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Умида Раҳмонова ушбу Маслаҳат учрашувининг аҳамияти ва унда давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган муҳим ташаббуслар ҳақида ўз муносабатини билдирди.
Депутат қайд этганидек, давлатимиз раҳбари томонидан Оқсоқоллар кенгашини тузиш таклифи билдирилди. Бу эса азалий қадрият ва анъаналаримизга содиқ эканимизни, ҳар бир ташаббусни айнан қадриятларимизга асосланган ҳолда қабул қилишимизни яна бир бор исботлади. Оқсоқоллар кенгашининг тузилиши мамлакатларимиз ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва қадриятларни унутмаган ҳолда ривожланиш концепциясини илгари суришга ёрдам беради.
Батафсил қуйидаги видеоҳаволада.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/APqE_OXCbKA" title="Oqsoqollar kengashi mintaqada qadriyatlarga tayanib rivojlanishni ta’minlaydi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳтарама Комилова,
Ойбек Давронов, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА