Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оқсоқ ота манзараси: табиат билан юзма-юз
13:18 / 2026-01-31

ФОТОРЕПОРТАЖ

Тоғ бағрида қиш ҳукмрон. Оппоқ қор билан қопланган кенгликлар, музлаган йўллар ва сукутга чўмган табиат кишини гўё ўзга оламга бошлайди. Бу ерда ҳар бир қадам — синов, ҳар бир манзара эса қалбга таъсир қиладиган алоҳида ҳикоя. Хавф билан ҳаяжон, сукут билан гўзаллик бир манзарада мужассам. Бу муҳит инсонни шовқин-сурондан узоқлаштириб, табиат билан юзма-юз қолдиради.

Ана шу туйғулар оғушида бир соатлик йўлдан сўнг Миллий табиат боғининг Паркент туманида жойлашган Оқсоқ ота бўлимига етиб келдик. Бу маскан қиш фаслида тамоман бошқача қиёфа касб этади — бу гўзалликка қанча қарасанг ҳам тўймайсан.

Бўлим ҳудудида табиат боғи ходимлари ушбу кун учун белгиланган йўналишлар ва ҳудудларда жониворлар учун ем-хашак тарқатиш режасини тузиб олди. Ҳар бир ҳаракатда масъулият, ҳар бир қарорда тажриба мужассам. Биз эса қор қоплаган ҳудуднинг бетакрор манзараларини томоша қилиб, бу лаҳзаларни фотосуратларга муҳрладик.

Оқсоқ ота сойи ва унинг атрофидаги манзара киши ҳайратини оширмай қўймайди. Қор билан қопланган сой ёқалари, зилол сув ҳамда ҳудудни ўраб турган тоғлар бу жойга сирли руҳ ва бетакрор жозиба бағишлайди. Табиат бу масканда ўзининг энг пок ва соф ҳолатини намоён этгандек. Бу гўзалликни сўз билан тўлиқ ифодалаш мушкул — уни фақат кўриш ва ҳис этиш мумкин.

[gallery-27399]

Боғ ходимлари қорли ва совуқ кунга қарамай, жониворларга ем-хашак етказиш учун баландликлар сари йўл олди. Бу жараёнда инсон ва табиат ўртасидаги мувозанат, ғамхўрлик ва масъулият яққол намоён бўлади.

Оқсоқ ота бағридаги қишки саёҳат қалбимиздан чуқур жой эгаллаб, бетакрор таассуротларни суратларда абадий муҳрлаш имконини берди.

Камола ЮСУПОВА,

Носиржон ҲАЙДАРОВ (сурат), ЎзА