Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оққўрғоннинг фидойи фарзанди
21:29 / 2023-05-05

Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида таниқли журналист, “Оққўрғон овози” газетаси муҳаррири Абдулла Маъдиевнинг 75 ёшга тўлиши муносабати билан ижодий кеча ўтказилди. Унда устоз журналистнинг дўстлари, яқинлари, шогирдлари, вилоят, туман ва шаҳарлардаги оммавий ахборот воситаларида фаолият олиб бораётган журналистлар, қўшни республикадан келган меҳмонлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўз олган Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси в.б.б. Холмурод Салимов мамлакатимизда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида матбуот ва сўз эркинлигини таъминлаш, ёши улуғларнинг ҳурматини жойига қўйиш, саломатлигини мустаҳкамлаш, уларнинг тажрибаларидан самарали фойдаланиш, юбилей ёшини нишонлаётган фахрийларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Қайд этганидек, Президентимизнинг 2022 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазкур йўналишдаги ишларни самарали ташкил этишда муҳим омил бўлмоқда.  

Абдулла Маъдиев меҳнат фаолиятини 1966 йил хўжалик бошқаруви котиблигидан бошлаган бўлса, бир неча йиллар мобайнида маҳаллий бошқарув тизимининг турли бўғинларида ишлаган. 1988 йилдан “Оққўрғон овози” газетасига ишга ўтиб, роппа-роса 35 йилдан буён таҳририятга раҳбарлик қилиб келмоқда.

Ижодий кечада Оққўрғон тумани ҳокими Алишер Каримжонов, Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими вакили Наримон Дадабоев ва бошқалар табаррук ёшни қаршилаган А.Маъдиевнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида сўз юритиб, устозга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, ижодий қувват тилади.  

Мухтасар айтганда, ижодий кеча самимий табрик ва қутловларга бой бўлди. Абдулла Маъдиев шеърлари асосида санъаткорлар томонидан ижро этилган қўшиқлар тадбирга янада файз бағишлади.  

ЎзА