Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оқолтинда туманлараро қўшма шикастланиш маркази иш бошлади
18:38 / 2021-12-04

Сирдарё вилоят аҳолисига, қолаверса, вилоятнинг Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туман ҳудудларидан ўтувчи Термиз-Тошкент, Нукус-Тошкент йўналиши бўйлаб, М-39 катта магистрал йўлда ҳаракатланаётган, автотранспорт воситалари ҳайдовчилари ва йўловчиларига шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатиш, улар саломатликларини сақлаб қолиш мақсадида Оқолтин туман тиббиёт бирлашмасида туманлараро қўшма шикастланиш маркази иш бошлади.

Бу марказни очилишига, бир қанча сабаб бор. Биринчидан,  қўшма шикастланиш боис шошилинч, тез тиббий ёрдамга муҳтож бўлган фуқароларга  тез тиббий ёрдам кўрсатишда бирмунча муаммоларни келтириб чиқараётган бўлса,  иккинчидан шошилинч, тез тиббий ёрдам кўрсатиш ишлари Гулистон шаҳридаги Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказ Сирдарё вилоят филиали ва бошқа даволаш муассасаларида амалга оширилиб, масофа олис, кўп вақт йўлда кетиб қолар эди.

Президентимизнинг 2021 йил 26 июлидаги "Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қароридан сўнг, бу масалага оқилона ечим топилди. Сирдарё вилоятини иккита туманида, яъни Оқолтин ва Сирдарё туманларида  туманлараро қўшма шикастланишлар ҳамда ўткир қон-томир касалликлари билан касалланган беморларга шошилинч ва ихтисослашган тиббий хизмат кўрсатиш тизимини ишга тушириш борасидаги ишлар бошлаб юборилди.  

Олиб борилган саъй-ҳаракатлар сабаб, вилоятнинг Оқолтин туманида қўшма шикастланиш маркази иш фаолиятини бошлаган бўлса, худди шунга ўхшаш марказ фаолияти 2022 йилда Сирдарё туман тиббиёт бирлашмасида йўлга қўйилади .

Бу эса қўшма шикастланиш билан касалланган, шошилинч тез тиббий хизматга муҳтож бўлган беморларни соғлиқларини тиклаш, умрларини узайтириш имконини беради. Хуллас, вақт йўқотилмайди. Тез тиббий ёрдам ишлари, касалликка чалинган беморларни даволаш, диагностика қилиш ишлари шу жойнинг ўзида бажарилади.

- Янги ташкил этилган туманлараро қўшма шикастланишлар марказини афзаллик томони ниҳоятда кўп, - дейди Оқолтин туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Ғофур Абдураимов, - Бу бўлимда қўшма шикастланган беморларга, бош мия қон айланиш тизимини бузилиши, инсульт, ўт тош, ўткир тошли холецистит,  чурра, тухумдон кистаси ва бошқа касалликлар билан касалланган беморларга  жарроҳлик ва бошқа даволаш усулларида режали ва тез шошилинч хизмат кўрсатилади. Марказда малакали мутахассислар яъни нейрохирург, невролог, анестезиолог-реаниматолог, ва бошқа тор соҳа мутахассислар  фаолият олиб бормоқда.

"Ўзбекистонда коронавирус КОВИД-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш" лойиҳаси доирасида 34 турдаги энг сўнги русумдаги тиббий техника ва тиббий буюмларни айримлари келтирилган бўлса, яқин кунларда қолганлари ҳам келтирилиб, ўрнатилади.

Яқин ойларда Оқолтинда келтирилиши кўзда тутилаётган тиббий техника жиҳозлари ҳисобига   қўшма шикастланиш ва қон томир касалликлари марказида 5 ўринли гемодиализ, эндоваскуляр хирургия бўлими ҳам  иш бошлайди.

Ҳозир туман тиббиёт бирлашмасининг 2 нафар шифокори МСКТ, 1 нафар шифокори ангиография, 2 нафар шифокори гемодиализ, 2 нафар лаборант шу йўналишда Тошкентда малака оширишяпти.

Бир сўз билан айтганда, ушбу марказ фаолияти тула-тўкис Сирдарёда йўлга қўйилгач, кўплаб ечим талаб муаммоларни олди олиниб, аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифати янада ошади.

Фурқат ТОШМАТОВ (сурат),  Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.