Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўқитувчининг қўшимча устамаси суд орқали ундирилди
10:35 / 2024-06-06

Наманганлик ўқитувчи Аброржон Қудратов Сурхондарё вилоятининг Узун туманидаги чекка қишлоқлардан бирига келиб, ўқувчиларга таълим берди.

Мамлакатимизда оиласи ва туғилиб ўсган ҳудудидан олисдаги мактабларда ўқувчиларга дарс ўтган фидойи педагогларга қўшимча устама ҳақи тўлаб бериш белгиланган. Бироқ унга қўшимча устама тўланмади.

Бу масала Фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судида кўриб чиқилиб, ўқитувчи фойдасига 16 миллион 336 минг сўм ундириб бериш белгиланди. Мажбурий ижро бюроси Узун туман бўлими иш юритувига ижро ҳужжати қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилди. Қарздор муассаса раҳбари огоҳлантирилиб, ҳисоб рақамларига инкассо топшириқномаси юборилди.  

Олиб борилган тезкор мажбурий ижро ҳаракатлари чоғида наманганлик ўқитувчи фойдасига тўланмай қолган маблағ ундириб берилиб, ижро ҳужжатлари белгиланган тартибда тамомланди.  

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири