Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўқитувчининг касбий стандарти: амалиётга жорий қилиш ва истиқболдаги вазифалар
13:08 / 2021-06-11

2021 йилнинг 10 июнь куни Самарқанд вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида “Ўқитувчининг касбий стандарти: амалиётга жорий қилиш ва истиқболдаги вазифалар” мавзусида республика илмий-амалий онлайн конференцияси ташкил этилди.

Унда A.Aвлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти директори, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори Aюбхон Раджиев бугунги кун ўқитувчиларининг касбий стандартларини белгилаш ва унинг муҳимлиги ҳақида маъруза қилди.  

Шунингдек, онлайн конференцияда марказ директори, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Aъламжон Ибрагимов, Герсин номидаги Россия давлат педагогика университети методисти Н.В.Моесива, Aфғонистоннинг Жавзижон давлат университети ўзбек тили ва адабиёти бўлими ўқитувчиси Сайид Туйғун ва соҳа мутахассислари мавзу юзасидан ўз чиқишлари билан қатнашди.

Марказда ташкил этилган республика илмий-амалий конференциясида иштирокчилар шўъбаларда иш олиб борди ва соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, ютуқ ва камчиликлар юзасидан фикр алмашилди.  

Конференция ўзбек, рус ва инглиз тилларида бўлиб ўтди.

Самарқанд вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази матбуот хизмати.

Ғ.Ҳасанов