Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўқитувчиларнинг кечирим сўраши билан боғлиқ масала Бош прокуратурага юборилди
14:32 / 2022-02-11

Ижтимоий тармоқларда кенг жамоатчилик орасида кескин муҳокамаларга сабаб бўлган Андижон вилояти Марҳамат туманидаги ўқитувчиларнинг ота-оналар олдида узр сўрагани юзасидан Халқ таълими вазирининг ҳуқуқий-назорат хизмати томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш давомида мактаб ўқитувчилари 300 дан ортиқ ота-оналар олдида қадр-қиммати обрўсизлантирилиб, камситилиб, йиғлаб кечирим сўрашга мажбурланиб, уларнинг қонун билан ҳимояланадиган ҳуқуқлари поймол этилиб, ишчанлик қобилиятига зарар етказилганлиги юзасидан тегишли ҳужжатлар тўпланди. 

Туман ҳокимлиги ташаббусига асосан ташкил этилган мазкур тадбирдаги воқеалар ҳамда бир қатор масъулларнинг ҳаракатларига қонуний баҳо берилишини таъминлаш учун тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига тақдим этилди. 

Мазкур масала юзасидан қўшимча ахборот берилади. 

Ф.Яҳёев, ЎзА